Самарқандлик ўқувчи халқаро САТ имтиҳонида максимал балл тўплади

Сақлаш
15:35 / 10.09.2026 81 0

Ўзбекистонда яна бир ўқувчи халқаро САТ имтиҳонида максимал 1600 балл тўплади. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Самарқанд шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Фирдавс Нағматуллаев халқаро САТ имтиҳонида энг юқори — 1600 баллик (“Perfect Score”) натижани қайд этди.

 

САТ имтиҳонида максимал 1600 балл тўплаш — дунё миқёсида жуда кам учрайдиган кўрсаткич бўлиб, ўқувчининг мантиқий ва академик тайёргарлиги юқори эканини кўрсатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//