Тошкентда мактаблар ёнида ўқувчиларни қолдириш ва олиб кетиш учун махсус ҳудудлар ташкил этилади

Сақлаш
12:05 / 09.09.2026 71 0

Тошкентда мактаблар атрофида ўқувчиларни транспорт воситасидан хавфсиз тушириш ва олиб кетиш учун махсус тўхташ зоналари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар қилди.

 

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа мактаблар олдидаги ҳаракатни тартибга солиш ва ўқувчилар хавфсизлигини оширишга қаратилган. Дастлабки босқичда бундай ҳудудлар Юнусободдаги 5-сонли ва Шайхонтоҳурдаги 42-сонли мактаб олдида ташкил этилди.

 

Махсус ҳудудларда автомобилларни қисқа муддатга тартибли тўхтатиш учун тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, йўл чизиқлари чизилган.

 

Бу орқали ота-оналарга фарзандларини белгиланган жойда хавфсиз тушириб кетиш ёки олиб кетиш имконияти яратилади. Шунингдек, болаларнинг автомобилдан тўғридан-тўғри қатнов қисмига тушиб қолиши ва автомобиллар мактаб олдида тартибсиз тўхташининг олди олинади.

 

 

Махсус тўхташ ҳудудлари, айниқса, эрталаб ва кечки вақтда мактаблар атрофидаги транспорт ҳаракатини тартибга солишга ҳисса қўшади.

 

Айни пайтда Тошкентнинг бошқа мактаблари олдида ҳам шундай зоналарни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//