Шавкат Мирзиёев Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Сақлаш
09:02 / 09.09.2026 87 0

Белград шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Сербиянинг олий давлат мукофоти – Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Шавкат Мирзиёевга орденни «Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун» Сербия президенти Александр Вучич топширди.

 

Шавкат Мирзиёев мукофот учун миннатдорлик билдириб, уни «серб халқининг Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурмати, тобора мустаҳкамланаётган дўстлик ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қатъий интилиш рамзи» сифатида қабул қилишини таъкидлади.

 

Сербия Республикасининг ушбу ордени хорижий давлат ва жамоат арбобларига халқлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга, шунингдек, Сербия билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//