Жамият
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ПИСА 2025 халқаро баҳолаш дастури натижалари эълон қилинди. Унда ўзбекистонлик ўқувчилар ижобий ўзгаришлар қайд этилди.
Таъкидланишича, мамлакатдан халқаро ташкилот томонидан тасодифий танлаб олинган 233 та мактабнинг 8 652 нафар 15 ёшли ўқувчиси тадқиқотда иштирок этди.
Табиий фанлар бўйича Ўзбекистон ўқувчилари 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади. Таққослаш учун, ПИСА 2022 да табиий фанлар бўйича натижа 355 балл ва 80-ўринни ташкил этган. Шу тариқа, 2025-йилда натижа қарийб 83 баллга ошган.
Рақамли дунёда ўрганиш бўйича Ўзбекистон ўқувчилари 402,4 балл қайд этиб, 72-ўринни эгаллади.
ПИСА 2025 да асосий йўналиш сифатида табиий фанлар саводхонлиги белгиланган. Математика ва ўқиш саводхонлиги бўйича натижалар юзасидан қўшимча таҳлиллар олиб борилмоқда. ПИСА 2025 тадқиқотида 2-даража базавий даража ҳисобланади. Бу даража ўқувчининг кундалик ҳаётда зарур бўлган асосий билим ва кўникмаларни қўллай олишини англатади. Базавий даража ва ундан юқори натижа кўрсатганлар 2022-йилда 19 фоизни ташкил этган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 65 фоиз бўлди. Бу эса 46 фоиз ўсиш демакдир.
ПИСА — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД) томонидан ўтказиладиган ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини халқаро миқёсда баҳолаш дастури бўлиб, унда турли давлатлардаги 15 ёшли ўқувчиларнинг мактабда олган билимларини ҳаётий вазиятларда қўллай олиш қобилияти текширилади. У ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.
ПИСА 2025 Халқаро тадқиқотида 91 та давлат ва таълим тизими иштирок этди.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ