Жамият
Миграция агентлиги Хорватияда қурилиш соҳасида ишлаш учун ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда.
Вакансиялар қуйидаги лавозимлар бўйича:
ғиштчи-деворчи — 4 та;
пардозлаш устаси — 2 та;
фасад ишчиси — 4 та;
қолипчи (опалубкачи) — 4 та;
Ўртача ойлик маош 1500−1800 еврони ташкил этади. Иш вақти ойига 176−220 соатни ташкил этади. Меҳнат шартномаси 3 йилга тузилади ва уни узайтириш имконияти мавжуд.
Синов муддати 3 ой бўлиб, бу даврда бошланғич маош соатига 8 еврони ташкил этади.
Номзодлар тегишли йўналиш бўйича камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак. Малака сертификати мавжуд бўлиши афзал ҳисобланади.
Шунингдек, эмлаш сертификати талаб этилади. Хорватия томонидан бериладиган 18а-шакл мажбурий бўлиб, уни расмийлаштиришда Миграция агентлиги кўмаклашади. Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплайди:
аэропортдан яшаш жойигача трансфер;
яшаш жойи;
кунига бир маҳал овқатланиш;
тиббий суғурта;
ўқув харажатлари;
иш жойигача йўл харажати;
ишлаш рухсатномасини расмийлаштириш харажатлари;
имконият бўлса, йилига бир марта таътил учун авиачипта.
Номзодлар Ўзбекистондан Хорватиягача авиачипта ва иш визасини расмийлаштириш харажатларини ўзлари қоплайди. Виза консуллик ёки виза маркази орқали расмийлаштирилади.
Ишга жойлашгандан сўнг виза ва авиачипта харажатлари Миграция агентлиги томонидан компенсация қилинади. Вакансияларга аризаларни “Хорижда иш” платформаси орқали қолдириш мумкин.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ