Жамият
Россия ва Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.
Қайд қилинишича, улар ўтган ҳафта давомида хорижий давлатларда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаганларни ватанга қайтариш бўйича олиб борилган ишлар натижасида ишчи гуруҳ томонидан қайтарилган бўлиб, 9 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан қайтарилди.
Вояга етмаганларни ватанга қайтариш ишлари Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан, Болалар омбудсмани кўмагида, тегишли хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Ватанга қайтарилган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни оилавий муҳитга қайтариш ҳамда зарур ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Болаларнинг кейинги ҳолати ва оилага мослашуви уларнинг яшаш манзили бўйича “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳамроҳлик асосида кузатиб борилади.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ