Маданият
Британиянинг машҳур сайёҳлик компанияси – «Trailfinders» ўзининг онлайн платформаларида «Premium Uzbekistan» махсус турини жойлаштирди.
Дастур 10 кунга мўлжалланган бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага ташрифни ўз ичига олади. Шунингдек, тур Буюк Ипак йўли тарихи ва мамлакатнинг маданий мероси билан танишишни гастрономик ҳамда ҳунармандчилик дастурлари билан уйғунлаштиради.
Хабарга кўра, ушбу пакет «Premium» тоифасига киради ва юқори даражадаги меҳмонхоналарда жойлашиш, индивидуал транспорт ҳамда маҳаллий гидлар хизматини кўзда тутади.
Бундан ташқари, дастурга Тошкентдан Самарқандга «Афросиёб» тезюрар поездида саёҳат қилиш, палов пишириш бўйича маҳорат дарси ва маҳаллий оила билан учрашув, Бухородаги ҳунармандчилик устахонасига ташриф буюриш ҳамда Хивада миллий таомларни тайёрлаш бўйича амалий машғулот ҳам киритилган.
Сайёҳларга Тошкентда маданий объектлар ва Чорсу бозорини зиёрат қилиш, бошқа шаҳарларда эса маҳаллий ошхона, анъаналар ва ҳунармандчилик билан танишиш таклиф этилади.
Маълумот учун, «Trailfinders» 1970 йилдан буён фаолият юритиб келади ва индивидуал халқаро саёҳатларга ихтисослашган. Компания Буюк Британия ва Ирландияда 47 та сайёҳлик марказига ҳамда 750 нафардан ортиқ маслаҳатчидан иборат штатга эга.
Таъкидланишича, «Premium Uzbekistan» турининг компания платформасида жойлаштирилиши билан бир вақтда «Trailfinders» Ўзбекистонга махсус тадқиқот сафарини ҳам ташкил этмоқда.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ