Жамият
«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти томонидан «Ички ва ташқи миграциянинг демографик жараёнлар ва оила институтига узоқ муддатли таъсирини баҳолаш» илмий лойиҳаси доирасида туғилиш кўрсаткичларининг узоқ муддатли прогнози амалга оширилди.
Натижаларга кўра, Ўзбекистонда туғилишлар сони келгуси йилларда ўсишда давом этади. Жумладан:
▪️ 2030 йилда — 892,7 минг нафар;
▪️ 2040 йилда — 1 016,1 минг нафар;
▪️ 2050 йилда — 1 234,1 минг нафар.
Шу тариқа, 2050 йилга келиб туғилишлар сони 2025 йилга нисбатан 354,5 минг кишига ёки 40,3 фоизга кўпайиши прогноз қилинмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари:
• Тошкент вилояти — 62,0 фоиз;
• Тошкент шаҳри — 61,0 фоиз;
• Андижон вилояти — 48,6 фоиз;
• Самарқанд вилояти — 43,3 фоиз;
• Наманган вилояти — 42,4 фоиз.
Таъкидланишича, туғилишнинг умумий коэффициенти бўйича эса ўрта муддатда бироз пасайиш, кейинчалик барқарор ўсиш тенденцияси кутилмоқда. Республика бўйича ушбу кўрсаткич 2030 йилда 21,2 промилле, 2040 йилда 20,8 промилле, 2050 йилда эса 21,9 промиллени ташкил этиши прогноз қилинган.
2050 йилда туғилиш коэффициенти энг юқори бўлиши кутилаётган ҳудудлар:
• Сурхондарё вилояти — 24,7 промилле;
• Қашқадарё вилояти — 23,8 промилле;
• Наманган вилояти — 23,1 промилле;
• Самарқанд вилояти — 23,1 промилле;
• Андижон вилояти — 22,9 промилле;
• Тошкент шаҳри — 22,3 промилле.
Хулосада ёзилишича, туғилишлар сонининг прогноз қилинаётган ўсиши келгуси йилларда таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, уй-жой, ижтимоий хизматлар ва меҳнат бозори инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни ҳам оширади. Шу нуқтаи назардан, демографик ўзгаришларни олдиндан баҳолаш давлат ресурсларини самарали тақсимлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва инсон капиталига инвестицияларни стратегик режалаштириш имконини беради.
Маълумот учун, промилле — фоизга ўхшаш ўлчов бирлиги, лекин 100 га эмас, 1000 га нисбатан ҳисобланади. Масалан, 21,2 промилле ҳар 1000 кишига 21,2 та туғилиш деганидир.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ