Битирувчилари энг тез ишга жойлашган топ-20 олийгоҳ рўйхати эълон қилинди

Сақлаш
14:50 / 07.09.2026 86 0

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги «Битирувчи сифати индекси»ни тақдим қилди. Унда битирувчилар бандлиги, даромади, ишга жойлашиш тезлиги ва барқарор бандлик кўрсаткичлари умумий таҳлил қилинган бўлиб, натижага асосан, энг юқори кўрсаткич қайд этган 20 та олийгоҳ рўйхати тузилган.

 

Жумладан, 5 та ОТМ амалий фанлар бўйича юқори балл олган:

▪️ Инҳа университети (307 нафар битирувчи) – 74,2 балл;

▪️ Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети (1 881 нафар битувчи) – 72,4 балл;

▪️ Олмалиқ давлат техника институти (913 нафар битирувчи) – 69,1 балл;

▪️ Тошкент ахборот технологиялари университети (1 835 нафар битирувчи) – 65,0 балл;

▪️ Тошкент шаҳридаги Пучон университети (380 нафар битирувчи) – 61,0 балл.

 

2 та ОТМ тиббиёт фанлари бўйича етакчи:

▪️ Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали (423 нафар битирувчи) – 74,0 балл;

▪️ Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти (1 102 нафар битирувчи) – 64,0 балл.

 

2 та ОТМ ижод (спорт) фанлари бўйича олдинда:

▪️ Ўзбекистон давлат консерваторияси (331 нафар битирувчи) – 81,5 балл;

▪️ Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали (42 нафар битирувчи) – 79,6 балл.

 

11 та ОТМ ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича илғор:

▪️ Тошкент шаҳар Webster университети (725 нафар битирувчи) – 76,3 балл;

▪️ Осиё халқаро университети (458 нафар битирувчи) – 73,4 балл;

▪️ Халқаро Нордик университети (1 428 нафар битирувчи) – 72,1 балл;

▪️ Тошкент давлат иқтисодиёт университети (9 220 нафар битирувчи) – 70,9 балл;

▪️ Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (207 нафар битирувчи) – 69,8 балл;

▪️ Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали (231 нафар битирувчи) – 69,0 балл;

▪️ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (591 нафар битирувчи) – 67,7 балл;

▪️ Тошкент халқаро Вестминстер университети (1 328 нафар битирувчи) – 65,2 балл;

▪️ Ахборот технологиялари ва менежмент университети (236 нафар битирувчи) – 64,7 балл;

▪️ Қўқон университети (2 180 нафар битирувчи) – 64,0 балл;

▪️ Денов тадбиркорлик ва педагогика институти (1 986 нафар битирувчи) – 62,9 балл.

 

Маълумотда ёзилишича, 249 432 нафар битирувчининг 25 фоизи (73 733 нафар) дастлабки ойда, 9,8 фоизи (24 612 нафар) 3 ой ичида, 6,5 фоизи (16 400 нафар) 6 ой давомида ва қолган 33,6 фоизи (81 018 нафар) 1 йил орасида ишли бўлган. Бунда ўртача ишга жойлашиш тезлиги 2 ой-у 27 кунни ташкил қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//