Жамият
Президент фармони билан Пўлат Раззақович Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида:
▪️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди;
▪️ давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши;
▪️ маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.
Маълумот учун, Пўлат Бобожоновнинг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ