ФИДEда янги можаро: россиялик шахмат амалдорининг ўзбекистонликларни камситган аудиоси тарқалди

Сақлаш
11:33 / 05.09.2026 100 0

Шунингдек, Марк Глуховский ФИДE президенти сайловлари арафасида гўёки делегатларни қандай сотиб олгани ҳақида ҳам гапирган.

 

2026 йил сентябрь ойи охирида Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган ФИДE президенти сайлови арафасида россиялик шахмат ташкилотчиси Марк Глуховскийга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Бу аудиоёзувни Украина Шахмат фередарацияси Facebook саҳифасида эълон қилди.



Унда Ўзбекистон вакиллари ва ўзбеклар ҳақида ҳам ҳақоратли ҳамда камситувчи иборалар ишлатилгани эшитилади.



Audiоёзувда Глуховский 2018 йилги ФИДE президенти сайловлари арафасида гўёки делегатларни қандай сотиб олгани ва овоз бериш схемаларини қандай ташкил қилгани ҳақида суҳбатдошига гапириб беради. Ўша пайтда у Россиянинг собиқ бош вазир ўринбосари Аркадий Дворковичнинг сайловолди кампанияси менежери бўлган. Сайлов натижаларига кўра, айнан Дворкович ФИДE президенти этиб сайланган. 2022 йилда Аркадий Дворкович ФИДE президенти лавозимига қайта сайланган. Унинг иккинчи президентлик кампанияси ҳам жанжаллар билан кечганди.



Бироқ 2026 йил июль ойида Дворкович Европа Иттифоқи томонидан унга нисбатан шахсий санкциялар жорий этилганидан сўнг ФИДE президенти лавозимини тарк этди. ФИДE президентининг навбатдаги сайловлари 2026 йил 26-27 центабр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Сайлов ташкилотнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган Бош ассамблеяси доирасида ўтказилади. Мавжуд маълумотларга кўра, Дворкович ўрнига Қозоғистон фуқаролигига эга россиялик бизнесмен Тимур Турлов президентликка номзод сифатида қатнашмоқда. Унинг сайловолди кампаниясига Марк Глуховский раҳбарлик қилиши режалаштирилган.



Тарқалган аудиода Глуховский 2018 йилги сайлов жараёни ҳақида гапирар экан, турли мамлакатлардан келган делегатлар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлашга кўндириш ва сайлов кампаниясида турли усуллардан фойдаланиш ҳақида сўз юритади. Айрим парчаларда пора бериш ҳақида ҳам иборалар ишлатилган.



Audiёзувда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳақида ҳам ҳақоратли фикрлар билдирилади. Суҳбат давомида Ўзбекистон вакилининг (Умаровнинг) мақоми маълум бўлгач, гапирувчининг оҳанги ўзгаргани сезилади. Глуховский суҳбат давомида мамлакатнинг бош вазирини ҳам тилга олган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ФИДE сайловидаги овози аҳамиятсиз экани мазмунидаги фикрларни ҳам айтади.



Глуховский унинг сўзлари тармоқда тарқалгандан сўнг аудио Нидерландияда унинг розилигисиз ёзиб олингани ва қисмларга бўлиб тарқатилганини даъво қилган. У ҳолат бўйича полицияга мурожаат қилганини ҳам билдирган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//