Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.
Қайд этилишича, замонавий санъат маркази – Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг етакчи лойиҳаларидан бири. Унинг барпо этилиши давлат раҳбарининг ташаббуси, мамлакатда маданиятни ривожлантириш, ижодий муҳитни қўллаб-қувватлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасидир.
Давлат раҳбари ўзбек халқининг бой маданий мероси ва шонли тарихи бутун дунёда ҳақли равишда катта қизиқиш уйғотишини қайд этди.
.png)
Шу билан бирга, Президент замонавий санъатни ҳам изчил ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Замонавий санъат бугунги авлоднинг дунёқараши, ижодий изланишлари ва бунёдкорлик салоҳиятини намоён этиб, жаҳон ҳамжамияти билан маданий мулоқотни кенгайтириш, Янги Ўзбекистоннинг маданий қиёфасини янада мустаҳкамлаш учун муҳим имкониятлар яратади.
Шу нуқтаи назардан, янги Замонавий санъат маркази ижодкорлар, кураторлар, тадқиқотчилар ва ёшлар учун очиқ майдонга, мамлакат ва хориждаги замонавий санъат усталарини ўзига жалб этадиган масканга айланиши лозим. Бу ерда Ўзбекистоннинг бугунги маданий салоҳиятини халқаро майдонда намоён этадиган янги ғоялар, профессионал алоқалар ва лойиҳалар шаклланиши муҳим.
.png)
Ушбу марказ Ўзбекистонда замонавий санъатга ихтисослашган биринчи давлат муассасасидир. Шу билан бирга, у Марказий Осиёда кўргазма, таълим, тадқиқот ва маърифий фаолиятни бирлаштирган бундай кўламдаги илк маданий мажмуа ҳисобланади.
Янги марказ 1912 йилда меъмор Вилгелм Гейнселман лойиҳаси асосида барпо этилган тарихий бинода жойлашган. Дастлаб бу ерда трамвай депоси бўлган, кейинчалик бинодан дизель электр станцияси сифатида фойдаланилган.
.png)
Бинони реставрация қилиш бўйича меъморий концепция Франциянинг “Студио KO” бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Янгилаш жараёнида объектнинг тарихий қиёфаси ва саноат меъморчилигига хос хусусиятлари сақлаб қолинди. Айни пайтда бино замонавий маданий маскан талабларига мослаштирилди.
Президент кўргазма ва таълим майдонлари, жамоат ҳудудларини кўздан кечирди. Мажмуада учрашувлар ва оммавий дастурлар учун майдонлар, консепт-дўкон ҳамда ресторан ташкил этилган. Кенг жамоатчилик учун очиқ ихтисослаштирилган кутубхона ва тадқиқот архивида санъат, визуал маданият ва танқидий назарияга оид адабиётлар ҳамда материаллар жамланган.
.png)
Мажмуа ўз фаолиятини Hikmah (“Ҳикмат”) номли илк халқаро кўргазма билан бошлайди. Кўргазма билим, маънавий мерос ва маданий хотира мавзуларига, шунингдек, тарихий анъаналар билан замонавий санъат ўртасидаги боғлиқликка бағишланган.
Қайд этилишича, кўргазма экспозициясидан таниқли рассомларнинг 11 та асари, жумладан, лойиҳа учун махсус яратилган ишлар ўрин олади. Ўзбекистонда илк бор Ню-Ёркдаги Соломон Р. Гуггенхайм музейи тўпламидаги инсталляция намойиш этилади.
.png)
Марказ хориждаги етакчи маданий муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. АҚШдаги Гуггенхайм музейи ва Осиё санъати миллий музейи, Буюк Британиянинг “Тате” ва “Делфина Foundation” ташкилотлари, Франциянинг Помпиду маркази ҳамда Корея Санъат кенгаши шулар жумласидан.
Давлат раҳбарига марказнинг келгусидаги кўргазма, таълим ва тадқиқот дастурлари ҳақида маълумот берилди. Янги маскан профессионал муҳитни ривожлантириш, ўзбекистонлик ижодкорларини халқаро майдонда кенг танитиш ва юртимизнинг хорижий давлатлар билан маданий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. Марказнинг расмий очилиши 6-сентабрга режалаштирилган.
.png)
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ