Жамият
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар беришича, бугун Қашқадарёдаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасида қор ёғди.
Маълум қилинишича, қўмита ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонаси ҳудудида ҳаво кескин совиши кузатилди. Шунингдек, қўриқхонанинг Мираки ва Ғелон бўлимлари юқори ҳудудлари қор билан қопланди.
“Ўзгидромет” прогнозларида тоғли ҳудудларда 3—4 сентябрь куни ҳаво бироз булутли бўлиши баъзи жойларда ёмғир ёғиш маълум қилинганди.
“Ҳисор” давлат қўриқхонаси 1983 йилда Қашқадарё вилоятида ташкил этилган бўлиб, қўриқхона Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларидан иборат. “Ҳисор” майдони жами 80 986 гектарга тенг бўлиб, 24 308 гектари ўрмон билан қопланган. 35 минг гектар майдон эса баланд тоғлар, қоялар, жарликлар ва музликлардан иборат.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ