Айрим блогер ва тармоқ фаолларига яширин реклама тарқатгани учун чора кўрилди

Сақлаш
16:15 / 04.09.2026 62 0

Сўнгги пайтларда реклама материалида “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” деган белгилар бўлмаган ҳолатлар кўпаймоқда. Қонунда белгиланган талабга риоя этмагани учун 20 дан ортиқ шахсга – ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва канал маъмурлари, блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларига чора кўрилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

 

Рақобат қўмитаси хабарига кўра, ўтган вақт давомида “Реклама тўғрисида”ги қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан 20 дан ортиқ ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларига тегишли таъсир чораси қўлланилган.

 

Қўмита барча ОАВлар, ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларини кенг жамоатчиликка ахборотларни тайёрлаш ва тарқатишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш лозимлигини эслатди.

 

Идоранинг огоҳлантиришича, юқоридаги каби қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда чора кўрилади.

 

Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига кўра, ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот – реклама ҳисобланади.

 

Рақобат қўмитасига кўра, реклама бошқа ахборотдан “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” белгиси билан ажратган ҳолда жойлаштирилиши керак. Шунингдек, таҳлилий мақолалар, шарҳлар, фикрлар, мулоҳазалардан тижорат мақсади кўзланган бўлса, уларни реклама сифатида белгиланган ҳолда аниқ кўрсатиш лозим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//