Дунёда ҳар беш ўсмирдан бири интернетда жинсий зўравонликка дуч келмоқда

Сақлаш
14:12 / 04.09.2026 60 0

UNICEF томонидан 21 давлат ўртасида ўтказилган тадқиқотга кўра, дунёда 12–17 ёшда бўлган ҳар беш ўсмирдан биттаси интернетда жинсий зўравонликка дуч келган.

 

21 минг нафар ўсмир ўртасида ўтказилган ушбу сўровнома рақамли маконда болалар хавфсизлиги жиддий хавф остида қолаётганини кўрсатди. Маълумотларга кўра, 15 миллиондан ортиқ бола исталмаган жинсий контентни кўришга мажбур бўлган, 9 миллиони шундай мазмундаги мулоқотларга тортилган, яна 4 миллионининг шахсий суратлари розилигисиз тарқатиб юборилган.

 

Ушбу ҳолатлар Facebook, Instagram, WhatsApp, Snapchat, Tik ҳамда онлайн ўйин платформаларида кўп кузатилган.

Аммо жабрланган болаларнинг 41 фоизи бу ҳақда ота-онаси ёки яқинларига умуман айтмаган, ҳуқуқ-тартибот органларига етиб борган ҳолатлар эса 1 фоиздан ҳам камроқни ташкил этган. Шунингдек, тажовузкорларнинг 57 фоизи болага аввалдан таниш бўлган шахслар (дўстлари, яқинлари) экани маълум бўлган.

 

UNICEF ҳукуматлар ва технология компанияларни болаларнинг интернетдаги хавфсизлигини кучайтиришга чақирмоқда. Вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш ва платформаларга қўйиладиган талабларни кучайтириш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//