Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Сақлаш
13:17 / 04.09.2026 62 0

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли, шимолда ва тоғларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 4–5-сентябрь куни ҳарорат фони деярли ўзгармайди, республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 28-33 даража, жанубда 35 даражагача, Фарғона водийсида 23-28 даража атрофида сақланиб туради. Ҳарорат асосан кечалари ва эрта тонгда 13-18 даража бўлади.

 

6-сентябрь, якшанба куни ҳарорат 2-3 даражага кўтарилиши кутилмоқда. 4–5 сентябрда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//