Оксфорд талабалари ўзбек тилини ўрганиш учун Ўзбекистонга келди

Сақлаш
10:36 / 02.09.2026 92 0

«Оксфорд ўзбекшунослик дастури» доирасида Оксфорд университети талабалари ва тадқиқотчилари учун Ўзбекистонда ёзги мактаб бошланди. Иштирокчилар бир ой давомида ўзбек тилини жонли мулоқот муҳитида ўрганиб, Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан яқиндан танишади.



Дастур 2025 йил октябрь ойида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ташаббуси билан Оксфордда йўлга қўйилганди.



«Эндиликда Оксфорд талабалари ўзбек тилини бевосита кундалик жонли мулоқот муҳитида ўрганиш ҳамда маданиятимиз, тарихимиз ва шаҳарларимиз билан яқиндан танишиш мақсадида бир ойга Ўзбекистонга келдилар», – дея изоҳ қолдирган Саида Мирзиёева.

 


Ёзги мактаб доирасида талаба ва тадқиқотчиларга ўзбек ҳамда эски ўзбек (чиғатой) тиллари бўйича машғулотлар, Ўзбекистон тарихи, адабиёти, жадидчилик, санъат ва маданиятига бағишланган маърузалар ўтказилади. Иштирокчилар Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги тарихий обидалар, музей ва кутубхоналарга ҳам ташриф буюради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//