Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Сақлаш
10:21 / 28.08.2026 100 0

27 август куни Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида бўлиб ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги тарихий медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.

 

 

Хабарга кўра, енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик дастурида (ЛМ2х) Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев дуэти олтин медальга эга чиқди. Бу ўзбекистонлик академик эшкак эшувчиларнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган илк олтин медали сифатида тарихда қолади.

 

Кумуш медалга германиялик, бронза медалига эса АҚШлик спортчилар лойиқ топилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//