Илм-фан
Ўзбекистонда 2025 йил июлдан 2026 йил июнь якунигача битирувчилар ўртача ойлиги 4,9 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Бахтиёр Йўлдошев 26 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.
Тадбирда журналистларга «Битирувчилар сифати индекси» платформаси тақдим этилган. Рейтинг кўрсаткичларидан 170 та олийгоҳни тамомлаган 249 432 нафар битирувчининг меҳнат бозоридаги натижалари ўрин олгани айтилган.
«Ҳисоб-китобларга қараганда, расмий ишлаётган битирувчиларнинг ўртача ойлик даромади 4,9 миллион сўмни ташкил қилди. Бу яхши натижа ҳисобланади. Платформада рақамлар ҳар бир университет ва талаба кесимида ҳам келтирилган. Талабалар ўқишни битиргандан кейин республика бўйича ўртача ишга жойлашиш тезлиги 2 ой 27 куни. Масалан, Буюк Британияда бу жараён 15 ой, Австралия 13 ой, Хитой 12 ой вақт олади», деган Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Бахтиёр Йўлдошев.
.jpg)
Маълум қилинишича, ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида кузатилган – 6,6 млн сўм. Вилоятлар орасида Навоий ва Тошкентда ўртача кўрсаткич нисбатан баланд – 5 млн сўм.
Бироқ айрим олийгоҳлар битирувчилари маоши ўртача миқдордан анча кўп. Мисол учун, қуйидаги университетлар битирувчиларига энг кўп тўланади:
Тошкент шаҳридаги «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали – 23,4 млн сўм;
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети – 12,6 млн сўм;
Тошкент халқаро Вестминстер университети – 12,5 млн сўм;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети –10,6 млн сўм;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети –10,3 млн сўм;
.jpg)
Таълим йўналишлари кесимида ўртача даромадлар қуйидагича бўлган:
ижод (спорт) йўналишлари – 6,33 млн сўм;
амалий фанлар – 5,5 млн сўм;
ижтимоий-гуманитар фанлар – 4,61 млн сўм;
тиббиёт фанлари – 4,43 млн сўм.
Битирувчиларнинг энг катта контингенти Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, жами 80 742 нафар битирувчи пойтахтда ишлайди.
.jpg)
«Сўнгги олти ой давомида барқарор банд бўлган битирувчиларнинг республика бўйича ўртача улуши 42,9 фоизни ташкил этди», дейилади агентлик ҳисоботида.
Мулкчилик шакллари кесимида энг юқори кўрсаткични хорижий университетлар филиаллари битирувчилари қайд этган – 49,8 фоиз. Нодавлат ОТМларида бу 46,7 фоиз, давлат олийгоҳларида эса 42,1 фоизга тенг.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
78382
Жамият
57052
Жамият
56319
Жамият
51369
Жамият
//
Изоҳ йўқ