Жамият
Ўзгидромет 29 августгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, жорий иш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрга яқин бўлган бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +32– +35° гача исийди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузги ҳаво ҳарорати +2- +3° га кўтарилиб, кундузи +35– +38° ни, жанубда +39– +40° ни ташкил этади.
Ҳарорат асосан кечалари +18– +23° бўлади.
24–28 август кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, фақат Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида бугун кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, 24 августда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Ҳудудлар бўйича, Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 29 августда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +17– +22°, кундузи +33– +38° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан (эртага) 7-12 м/с, (қолган кунлари) 9-14 м/с тезликда эсади.Эртага айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +18– +23°, кундузи 25–27 августда +33– +38°, 28-29 августда +35– +40° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан (эртага) 9-14 м/с, (қолган кунлари) 7-12 м/с тезликда эсади, 29 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +17– +22°, кундузи +32– +37° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан (эртага) 9-14 м/с, (қолган кунлари) 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +18– +23°, кундузи +35– +40° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +17– +22°, кундузи +32– +37° бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Эртага баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +12– +17°, кундузи – эртага +22– +27°, бошқа кунлари +25– +30° бўлади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
78387
Жамият
57059
Жамият
56327
Жамият
51375
Жамият
//
Изоҳ йўқ