Жамият
Самарқандда Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Мустақиллик тўйи” фестивалига старт берилди. Мазкур фестивал доирасида маънавият, маърифат, илм-фан, санъат ва тарихни уйғунлаштирган кенг кўламли тадбирлар ташкил этилади.
Дастлаб вилоятнинг Жомбой ва Тойлоқ туманларида “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари”, “Умуммиллий бирдамлик”, “Обод хонадон, обод маҳалла”, “Шукроналик” сингари лойиҳалар кўтаринки руҳда ўтказилди.
Анжуман доирасида Самарқанд давлат университетида “Мустақилликнинг 35 йиллиги: миллий-маънавий тараққиёт натижалари ва маърифат тарғиботининг илмий-методик масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади. Унинг доирасида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, олимлар ва тадқиқотчилар томонидан илмий-маърифий лойиҳалар муҳокама қилинади. Иштирокчилар Имом ал-Бухорий мажмуаси ва Мирзо Улуғбек расадхонаси каби тарихий-маърифий масканларга ташриф буюриб, буюк аждодлар мероси билан яқиндан танишадилар.
Фестивал доирасида вилоятнинг кўплаб туманларида ранг-баранг дастурлар ташкил этилиши режалаштирилган. Жумладан, Каттақўрғон шаҳрида “Қаҳрамонлар қайтади”, “Шижоат”, “Кинокарвон” ва “Шукроналик учрашувлари” лойиҳалари ташкил этилади. Нарпайда адабий-маърифий учрашувлар ва “Маърифат тур”, Пахтачида “Шукроналик учрашувлари”, адабий-маърифий мулоқотлар ва гала-концерт, Қўшработда эса “Зиёрат одоби” лойиҳаси, маърифий учрашувлар ҳамда гала-концерт ўтказилиши назарда тутилган.
Самарқанд шаҳридаги Ҳамид Олимжон номли давлат драма ва мусиқа театрида “Қаҳрамонлар қайтади” мусиқали спектаклининг премъераси намойиш этилади. “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси ҳамкорлигида, “Ёш ижодкорлар саҳнаси” лойиҳаси доирасида саҳналаштирилган асарда Ватан озодлиги, халқимиз жасорати ва қаҳрамонлар хотираси бадиий талқин этилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
78282
Жамият
56986
Жамият
56248
Жамият
51294
Жамият
//
Изоҳ йўқ