Жамият
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, полковник Тимур Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Хабарга кўра. унга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича истиқболли вазифалар юклатилган. Шу сабабли Тимур Исмоилов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Тимур Исмоилов 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган. У ички ишлар органлари тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида, шунингдек, ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам хизмат қилган.
Бугунга қадар у Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
78271
Жамият
56982
Жамият
56240
Жамият
51289
Жамият
//
Изоҳ йўқ