Жамият
20-августдан Тошкент шаҳри узра Avion лаборатория ҳаво кемаси ёрдамида режали парвоз текширувлари амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзаэронавигатсия” маркази маълумот берди.
Хабарда келтирилишича, бу навбатдаги режали парвоз текшируви бўлиб, ICAO Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ҳамда Ўзбекистон фуқаро авиациясининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ, радиотехник воситаларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини ҳамда ҳаво кемаларининг хавфсиз ва мунтазам парвозини таъминлаш мақсадида A Навигация компаниясининг Diamond лаборатория ҳаво кемаси ёрдамида амалга оширилади.
Ушбу режали парвозлар бир неча кун давом этади. Текширув жараёнида самолётлар пойтахт узра тахминан 1000 метр баландликда турли йўналиш ва манёврларда 6 соатгача парвоз қилиши мумкин. Бир ҳудуд устидан бир неча бор учиб ўтиши ва одатдагидан фарқли манёврларни амалга ошириши мумкин.
“Бу парвозлар режали текширув жараёнининг бир қисми бўлиб, хавотирланиш учун ҳеч қандай асос йўқ”, дейилади марказ хабарида.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
78271
Жамият
56982
Жамият
56240
Жамият
51289
Жамият
//
Изоҳ йўқ