Ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун Telegram бот ишга туширилди

Сақлаш
15:04 / 19.08.2026 50 0

Пойтахтда шаҳарсозлик нормалари бузилишининг олдини олиш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида «Ноқонуний қурилиш» Telegram боти ишга туширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.


Идора хабарига кўра, янги лойиҳа Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш ва ноқонуний қурилишларга чек қўйишга қаратилган.


Фуқаролар кўп қаватли уйлар ён-атрофи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, яшил ҳудуд ёки бошқа жамоат жойларида ноқонуний қурилиш объектларига гувоҳ бўлганида @ноқонуний_қурилиш_бот орқали тезкор хабар йўллаши мумкин.

 

Бош прокуратура аҳолини «ўз маҳалласи ва шаҳар келажагига бефарқ бўлмасдан, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга» чақирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//