Илм-фан
Ўзбекистон давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш учун Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига жами 70 та грант ажратилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборотида келтирилишига, ушбу давлат фуқароларига 2026/27-ўқув йилида грант ўринлари тақсимоти қуйидагича:
Қозоғистон – 20 та;
Қирғизистон – 20 та;
Тожикистон – 20 та;
Мўғулистон – 10 та.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Хусусан, қирғизистонлик абитуриентлар учун бакалавриатнинг қуйидаги йўналишлари мавжуд:
мактабгача таълим – тўртта ўрин,
компьютер инжиниринги – тўртта,
агрономия – тўртта,
сув хўжалиги ва мелиорация – иккита,
экология ва атроф-муҳит муҳофазаси – иккита,
қурилиш инжиниринги – тўртта.
«Кабар» нашрининг ёзишича, ажратилган ўринларга номзодлар сараланиши Ўш давлат университети томонидан ўтказади. Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ўзбек тилида ўқитиш лотин графикасига асосланган алифбода олиб борилгани сабабли номзодларнинг лотин алифбосини билиши ҳам инобатга олинади. Номзодлар танланган таълим тилини билишини намойиш этиши ва иккита мутахассислик фанидан синовдан ўтиши лозим. Имтиҳон беш баллик тизимда баҳоланади.
Ҳужжатлар 2026 йилнинг 22 августига қадар қабул қилинади. Кириш синовлари 24 август куни соат 08:00 да Ўш давлат университетининг бош ўқув биносида бўлиб ўтади. Танловда иштирок этиш учун анкета, умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом ёки аттестат нусхаси, паспорт нусхаси, рус тилидаги белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома ва фотосурат тақдим этиш зарур.
Қирғизистон ёшларига Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳар йили устувор йўналишлар бўйича грантлар ажратиш 2021 йилда бошланганди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ