Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сақлаш
12:57 / 19.08.2026 54 0

Шерзод Бердиев 19 август куни Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Бердиев ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди. Ушбу тайинловга қадар у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

Шунингдек, Одилбек Ортиқов Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//