Илм-фан
Ўзбекистон мактаблари учун қайта кўриб чиқилган Миллий ўқув дастури (МЎД) 18 август куни Тошкентда тақдим этилди. У Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) кўмагида СмартEД лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. МЎДни амалга ошириш Cамбридге Университй Пресс анд Ассессмент билан биргаликда олиб борилади.
ЮНИСEФ ваколатхонаси матбуот хизмати хабарига кўра, барча мактаб ўқувчилари учун таълим мақсадларини ўзида акс эттирган ушбу қайта кўриб чиқилган дастур «юқори самарали таълим тизимларининг халқаро стандартларига янада уйғунлаштирилган».
«Асосий мақсад – бошланғич, таянч ўрта ва ўрта таълим каби барча босқичларда ўзлаштиришни яхшилаш ва халқаро даражада тан олинган илғор Адванcэд Левел (А Левел) стандартларига мос келувчи натижаларни таъминлай оладиган таълим траекторияларини яратишдир», – дейилади хабарда.
Янгиланган ўқув дастури 147 нафар маҳаллий ва 30 нафар халқаро мутахассис томонидан икки йил давомида ишлаб чиқилди. Бу жараён 260 дан ортиқ ишчи учрашувлар ва маслаҳатлашувларни ўз ичига олди. Унда «илк бор тегишли фанлар бўйича ҳар бир фан жамоасини кучли халқаро экспертлар томонидан қўллаб-қувватлаш амалиёти жорий этилди: ўқув дастурини тўлиқ қайта кўриб чиқишни якунлаш учун улар ушбу давр мобайнида ҳар ҳафта жамоа билан биргаликда ишлади».
Халқаро экспертлар аввал ҳам ўқув дастурларини ишлаб чиқишга жалб қилинган, бироқ бу олдинлари ҳамкорликдаги ишлаб чиқиш жараёни бўлмаган ҳамда барча фанлар ва синфларни қамраб олмаган, дея таъкидлади ЮНИСEФ.
Қайта кўриб чиқилган ўқув дастури компетенцияга асосланган ёндашувга урғу беради ва инклюзивлик ҳамда тенглик тамойилларига таянади. Универсал таълим дизайни (Универсал Десигн фор Леарнинг) ёндашуви ўқув контентининг барча ўқувчилар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар, шунингдек, иқтидорли ва билим олишга иштиёқи баланд ўқувчилар учун ҳам тушунарли ва очиқ бўлишини таъминлайди. Аниқ таълим мақсадлари ва ўқув режасининг спиралсимон дизайни ўқувчиларга билимларни босқичма-босқич ошириб бориш ва кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради, дейилади жамғарма хабарида.
«Қайта кўриб чиқилган ўқув дастури таълим босқичлари (синфлари) ўртасидаги узвийлик ва ўтиш жараёнини кучайтиради, турли фанларни ўрганишни ўзаро боғлайди ҳамда билимларни ҳаётда, амалиётда қўллашга кўпроқ эътибор қаратади», – қайд этилади хабарда.
Янги ўқув материаллари рақамли саводхонликни, экологик ва «яшил» таълимни, шунингдек, ижтимоий ва ҳиссий компетенцияларни ривожлантириши, «ўқувчиларга келажакка тайёргарлик кўришда ёрдам бериши ва шу билан бирга Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш соҳасидаги устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаши» лозим.
«Ўқув дастури ислоҳоти таълимдаги янада кенг кўламли трансформациянинг бир қисми бўлиб, у баҳолаш тизимлари, педагогик амалиётлар, дарсликлар ва ўқув материалларини такомиллаштиришни ҳам ўз ичига олади. Ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари учун янги услубий қўлланмалар синфда ўқув жараёнини самарали ташкил этишга, форматив баҳолашга, инклюзивликка, гендер тенглигига ва ҳар бир ўқувчидан юқори натижалар кутилишини таъминлашга хизмат қилади», – деди мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари Шерзод Каримов.
СмартEД лойиҳаси Ислом тараққиёт банки, Араб мувофиқлаштириш гуруҳи ва Таълим соҳасидаги Глобал ҳамкорлик ташкилоти томонидан молиялаштирилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоизки, Республика таълим маркази Миллий ўқув дастурини 2020 йилда қабул қилганди. Мактаблар 2025 йилга келиб унга тўлиқ ўтиши кутилганди. Дастурни ишлаб чиқишда ЮНИСEФ ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД) кўмак кўрсатган. Таълимни такомиллаштириш лойиҳаси доирасида, шунингдек, Cамбридге Университй Пресс нашриётининг 5−11-синфлар учун информатика ва АТ (ахборот технологиялари) ҳамда 1−11-синфлар учун инглиз тили дарсликлари маҳаллийлаштирилганди. Уларни амалиётга жорий этиш 2021 йилдан бошланган.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ