Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Сақлаш
09:35 / 18.08.2026 73 0

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида Хива шаҳрида қуриладиган 12,3 гектар майдонли халқаро туристик шаҳарча лойиҳасининг тақдимоти билан танишди.

 

Қайд этилишича, янги шаҳарча тарихий мерос ва замонавий шаҳарсозлик ечимларини уйғунлаштирган ҳолда қурилади. Унинг меъморий концепциясида Хоразмнинг асрлик шаҳарсозлик анъаналари, жумладан, 1511 йилда Хива хонлигининг илк пойтахти бўлган қадимий Вазир шаҳрининг тузилиши ва кўчалар тармоғидан фойдаланилади.

 

 

Мажмуада меҳмонхоналар, тарихий ва замонавий экспонатлар намойиш этиладиган музей, миллий ва халқаро таомлар ресторанлари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади. Ҳудуднинг катта қисми яшил майдонлар ва сайр йўлакларига ажратилиб, шаршарали фавворалар ҳамда ички ариқлар ташкил этилади. Автотураргоҳларда қуёш панеллари ўрнатилган соябонлар қурилиши ҳам кўзда тутилган.

 

Маълумот берилишича, янги туристик шаҳарча Ичан-қалъага тушаётган сайёҳлик юкламасини камайтириш, Хивада туризм хизматлари турини кенгайтириш ва меҳмонларнинг ҳудудда қолиш муддатини узайтиришга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида минглаб янги иш ўринлари яратиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//