Илм-фан
Олимлар шакар инсон эволюциясида, айниқса илк босқичларда, «марказий» роль ўйнаганини таъкидлашмоқда.
Тадқиқотчилар турли гоминин (одамсимон) турларининг тана ўлчамлари ва қазилма қолдиқларидан олинган овқатланиш маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг диетасидаги шакар, оқсил, тола, крахмал ва ёғ нисбатини моделлаштирган. Таҳлил тахминан 4 миллион йиллик даврни қамраб олади.
Натижаларга кўра, илк гомининлар энергиясининг 66 фоизигача қисмини мевалар, шунингдек, асал каби ширин озуқалардан олишган бўлиши мумкин. Бутун эволюция давомида эса гоминин турлар ўртача энергиясининг 20–35 фоизини шу турдаги озиқ-овқатлардан олишган.
Аммо бу гўшт ёки балиқ каби ҳайвон маҳсулотлари муҳим эмас эди, дегани эмас. Аксинча, бу топилма кўпчилик тадқиқотчиларнинг илк одамлар диетаси ҳақидаги фикрига мос келади, яъни улар кўпинча гўштга асосланган «палео диета» ҳақидаги оммабоп тасаввурлардан фарқли ўлароқ, аслида анча аралаш овқатланган. Гоминин диетасини ўрганувчи олимлар орасида деярли ҳеч ким қадимги одамларни фақат гўштхўр бўлган деб ҳисобламайди.
Мутахассисларнинг фикрича, бу натижалар мева ва шакарнинг диетамиздаги аҳамияти ҳақидаги тобора кўпайиб бораётган далилларга яна бир исбот қўшади. Масалан, одам организми коллаген ишлаб чиқариш ёки иммун тизимини қўллаб-қувватлаш каби функциялар учун мевалардаги С витаминига муҳтож. Бундан ташқари, ингичка ичагимиз бўйлаб ширин таъмни сезувчи рецепторлар жойлашган. Ширинликка бўлган талабимиз ҳам бежизга пайдо бўлмаган. Бундан келиб чиқадики, қанд инсонлар учун жуда муҳим нарса эканини тан олишимиз ва бу эҳтиёжни мунтазам қондиришимиз керак экан.
Аммо бу ширинликка ўч бўлиш кераклигини англатмайди. Аслида қадимги одамлар қандни осон топмаган. Мева излаш ва уни истеъмол қилиш маълум бир жараён ва ҳаракатларни талаб қилган. Ҳозирги кунда эса бу катта машаққат талаб қилмайди. Демак, шакар истеъмоли ҳақида гап кетганда бугунги даврни ҳам ҳисобга олиш зарур.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ