Тожикистонда ўзбекзабон аҳоли учун ўзбекча мактаблар қурилади

Сақлаш
14:06 / 16.08.2026 67 0

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Турсунзода шаҳрига амалий ташрифи доирасида масъулларга ҳудуддаги ўзбекзабон аҳоли учун ўзбек тилида таълим берадиган мактаблар қуриш ва уларни она тилидаги дарсликлар билан таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Ховар” миллий ахборот агентлиги хабар берди.

 

Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш доирасида Турсунзода шаҳрида 24 та таълим муассасасини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар улардан умумий сиғими 8 185 ўринли 19 та ўқув биноси фойдаланишга топширилган.

 

Маълумот учун, Тожикистонда 13,8% ўзбеклар истиқомат қилади ва улар мамлакатдаги энг йирик этник озчиликни ташкил этади. Ўзбекистонда эса (2022 йил ҳолатига кўра) таълим тожик тилида олиб бориладиган 250 та мактаб мавжуд (шундан 55 тасида таълим тўлиқ тожик тилида олиб борилади). Самарқанд, Термиз ва Фарғона университетларида дарслар тожик тилида ўтиладиган гуруҳлар мавжуд бўлган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//