Жамият
15 август куни тунда Учтепа тумани «Қуйи Дархон» МФЙ ҳудудида содир бўлган ёнғинда ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, соат 03:41да «112» тизими орқали Тошкент шаҳар ФВББ навбатчилик қисмига Учтепа тумани «Қуйи Дархон» МФЙ ҳудудида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келади. Ёнғинни бартараф этиш учун шаҳар ФВББ ва ФВВ Махсус қутқарув батальони қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боради.
Дастлабки сониялариданоқ қутқарувчилар ёнғинни ўчириш билан бирга, хонадонда бўлган аҳолини зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу жараёнда ФВВ Махсус қутқарув батальони отряд командирининг ўринбосари – гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ҳам жасорат кўрсатиб, инсонлар ҳаётини қутқардию унинг ўзи қаҳрамонларча ҳалок бўлади.
«Капитан ўз касбининг ҳақиқий фидойиси сифатида инсон ҳаёти ва хавфсизлигини ўз жонидан устун қўйиб, сўнгги нафасига қадар хизмат бурчига содиқ қолди. Унинг жасорати ва фидойилиги ҳамкасблари, қутқарувчилик касби ва юртимиз аҳли хотирасида ҳамиша сақланиб қолади», дейилади хабарда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ