Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

Сақлаш
12:38 / 15.08.2026 58 0

Ўзбек бокси ривожига улкан ҳисса қўшган афсонавий ўзбек спортчи, «Осиё йўлбарси«, «Тошкент йўлбарси« дея ном олган боксёр Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди.

 

Руфат Рисқиев тўрт марта СССР чемпиони, бир марта — 1974 йилда жаҳон чемпиони бўлган.1976 йил Олимпиада ўйинларида кумуш медаль совриндори бўлган. У шунингдек, АҚШ, Куба, Австрия, Собиқ Югославия ва Испанияда ўтказилган нуфузли халқаро турнирларда ҳам ғолибликни қўлга киритган. Шу тариқа, боксчи иштирокида ўтказилган 189 жангдан 174 тасида ғолиб бўлган.

 

Спортчилик фаолиятидан сўнг ҳам Руфат Рисқиев ўзбек боксига хизмат қилишда давом этди. У Марказий Осиёдаги илк халқаро тоифадаги профессионал бокс ҳаками сифатида ҳам фаолият юритган.

 

Руфат Рисқиев мамлакат спорти олдидаги хизматлари учун «Ҳурмат Белгиси», «Буюк хизматлари учун» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан тақдирланган.

 

2016 йилда соғлиғидаги жиддий муаммолар сабабли Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада унга жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди.

 

Маълумотларга кўра, жаноза бугун пешин намозида Камолон масжидида ўқилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//