Жамият
Қонун (ЎРҚ–1164-сон, 13.08.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, махфий ҳужжатлар 30 йил мобайнида сақланиши белгиланди.
Шунингдек, шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатлари белгиланди. Унга кўра 2019 йил 1 январгача иш юритуви якунланган шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар идоравий архивларда 75 йил мобайнида сақланади. 2019 йил 1 январдан эътиборан шакллантирилган шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар идоравий архивларда 50 йил мобайнида сақланади.
Шу билан бирга, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими доирасида олишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди. Режим доирасида талабгор фаолиятини махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга бепул хабар берган ҳолда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан амалга ошириши мумкин.
Режимнинг амал қилиш муддати 3 ой бўлиб, ушбу муддат давомида талабгор муайян фаолиятни (ҳаракатни) лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга оширганлик учун жавобгарликка тортилмайди.
Талабгор “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режимининг амал қилиш муддати давомида:
- ўз фаолиятини лицензия ёки рухсат бериш талабларига ва шартларига мувофиқлаштириш чораларини кўради;
- тегишли лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни белгиланган тартибда олади ёхуд мазкур фаолиятни (ҳаракатларни) тугатади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ