Юнусободдаги ноёб мозаика композициялари бошқа ҳудудга кўчирилади

Сақлаш
10:45 / 14.08.2026 74 0

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган, 1972 йилда барпо этилган собиқ туберкулёз диспансери биносининг ташқи деворларида жойлашган ноёб мозаика композициялари сақлаб қолинмоқда, деб хабар берди Маданий мерос агентлиги.

 

 

Қайд этилишича, ушбу нодир мозаика композициялари моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилишига номзод объект сифатида Маданий мерос агентлиги эътиборида саналади. Мазкур бинода демонтаж ишлари режалаштирилгани сабабли, ундаги тарихий-бадиий қийматга эга мозаикаларни сақлаб қолиш мақсадида уларни эҳтиёткорлик билан ечиб олиш ва бошқа ҳудудга кўчириш ишлари ташкил этилмоқда. Бу орқали монументал санъатнинг ноёб намуналарини бутлигича сақлаб қолиш, уларнинг тарихий ва бадиий қийматини асраш ҳамда келажак авлодларга етказиш кўзда тутилган.

 

Маълумот учун, ушбу мозаикалар ўзининг бадиий ечими, ранглар уйғунлиги ва мазмуни билан ХХ аср иккинчи ярмига оид монументал санъат намуналаридан бири сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Уларда инсон, табиат, меҳнат, бунёдкорлик, илм-фан ва тинчлик ғоялари ўзига хос бадиий талқинда акс эттирилган. Ранг-баранг смалт ва бошқа мозаика элементларидан фойдаланилган ҳолда яратилган тасвирлар ўз даврининг эстетик қарашлари ҳамда монументал санъат анъаналарини ўзида мужассам этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//