Ўзбекистонлик қурувчилар Сербияга ишга таклиф қилинмоқда

Сақлаш
10:49 / 13.08.2026 58 0

Сербияда қурилиш соҳасида фаолият юритувчи ўзбекистонлик мутахассислар учун 120 та бўш иш ўрни таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, иш вақти 5 кунлик иш ҳафтасида соат 7:00 дан 17:00 гача қилиб белгиланган бўлиб, танлаб олинган номзодлар билан камида 1 йил муддатга (узайтириш имконияти билан) меҳнат шартномаси тузилади.

 

Талаб қилинаётган йўналишлар ва иш ҳақи миқдори:

 

арматурачилар (50 та ўрин) — 1000 евро;

дурадгорлар (50 та ўрин) — 1000 евро;

қурилиш муҳандислари (5 та ўрин) — 1500 евро (фуқаро муҳандислиги факультетини тамомлаган бўлиши лозим);

кран операторлари (5 та ўрин) — 1200 евро (баландликда ишлай олиш талаб этилади);

станок операторлари, қурилиш техникасини бошқариш (10 та ўрин) — 1200 евро.

 

Танловда тегишли йўналиш бўйича Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган муассаса дипломи ёки сертификатига ҳамда камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин. Номзодлардан инглиз тилини бошланғич даражада билиш (рус тилини билиш устунлик беради), судланмаганлик, жисмонан соғломлик ва баландликда ишлай олиш (кран операторлари учун) талаб этилади.

 

Иш берувчи томонидан иш визаси ва рухсатномасини расмийлаштириш, Ўзбекистондан Сербияга учиб бориш ва аэропортдан трансфер, яшаш жойи, кунига 2 маҳал овқатланиш ҳамда тиббий суғурта харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Аризани онлайн шаклда ушбу ҳавола орқали қолдириш мумкин.

 

Танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 20 августга қадар давом этади. Иш берувчи билан онлайн суҳбат жараёнлари 25−28 август кунлари ўтказилиши

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//