Сиёсат
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Амир Темур музей-ёдгорлик мажмуаси барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда УзА нашри хабар берди.
Мажмуа буюк саркарданинг ҳаёти ва меросини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кўзда тутилган.
Лойиҳага кўра мажмуанинг марказида Амир Темур хайкали ўрнатилади. Унинг атрофида замонавий боғ, музей, кутубхона, мадраса, меҳмонхона, ҳунармандчилик ва заргарлик дўконлари, миллий таомлар маскани, истироҳат боғлари, фавворалар ҳамда тарихий услубдаги бош кириш аркаси барпо этилади.
Мазкур мажмуа аҳоли, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун тарихий-маърифий ва туристик масканга айланиб, миллий меросни тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Яккабоғ туманининг туристик жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ