Аванс-бўнак, прогрессив-илғор. Қонунчиликдаги айрим атамалар тўлиқ ўзбекча муқобилига алмаштирилади

Сақлаш
15:54 / 12.08.2026 50 0

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 11 августдаги мажлисида айрим атамалар ўзбекча муқобиллари билан алмаштирилиши кўзда тутилган лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.



Ушбу қонун лойиҳасида қонунчилик ҳужжатларида фойдаланилган айрим атамаларни ягона шаклда қўллашни назарда тутувчи ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда. Хусусан, аванс сўзини – бўнак, маркировкани – тамғалаш, маршрутни – йўналишли, светофорни – йўлчироқ, паролни – ўрон, прогрессив сўзини эса илғор деб ўзгартириш назарда тутиляпти.



9 июндаги мажлисда ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилганди. 11 августдаги мажлисда сўзга чиққан Қонунчилик палатасининг Фан, таълим,маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси аъзоси, депутат Барно Бердиева қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида биринчи ўқишда билдирилган таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, лойиҳа янада мукаммаллаштирилиганини билдирди.

 

Мажлисда қонун лойиҳаси бўйича саволлар берилиб, муҳокама қилинмади. Овоз бериш орқали қабул қилинди. Қонун лойиҳаси қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида кўриб чиқилиб ва қўллаб-қувватланган.


7 июль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси томонидан ўзбек тили қоида ва меъёрлари асосида шакллантирилган ҳамда расмий муомалага киритиладиган янги сўз ва атамаларнинг рўйхатини эълон қилганди. Унда 41 та хорижий атаманинг расмий ўзбекча муқобили тасдиқланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//