«Фонус» қисқа метражли фильми халқаро кинофестивалда иштирок этади

Сақлаш
12:23 / 12.08.2026 61 0

2025 йил «Фонус» лойиҳаси доирасида 4 та қисқа метражли фильмлар суратга олиниб, тақдимот қилинганди.



Ушбу фильмлардан бири – «Фонус» қисқа метражли фильми халқаро “Jordan Children & Youthʼs Film Festival”ида иштирок этиш учун расман танланди.



Иордания Қироллик Кино Комиссияси (Royal Film Commission – Jordan) томонидан ташкил этилувчи ушбу фестиваль болалар ва ёшлар киносига бағишланган халқаро кинофестиваль бўлиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан сараланган қисқа ҳамда тўлиқ метражли, шунингдек анимацион фильмлар намойиш этилади.


Фестиваль 21-27 август кунлари Уммон давлатида бўлиб ўтади.



«Фонус» фильми пахта қуллиги орқали совет тизими сиёсатини очиб беради ва таълим орқалигина Учинчи Ренессанс пойдеворини қўйиш мумкинлигини соф инсоний ҳислар билан ифодалайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//