Илм-фан
Олимлар Сурхондарё вилоятида бундан қарийб тўрт минг йил аввал ипакчилик мавжуд бўлганидан далолат берувчи ашёвий далилларни топди. Бу ҳақда Дунё нашри хабар берди.
«Халқ сўзи» газетаси маълумотига кўра, олимлар Сурхондарё вилоятида жойлашган бронза даврига оид қадимги деҳқонлар манзилгоҳи – Сополлитепадан топилган ашёларни ўрганган.
Ўзбекистон Фанлар академияси Антропология институти мутахассислари халқаро тадқиқотчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ҳудуддан топилган учта қадимий пилла парчасини таҳлил қилган.
Микроморфологик ва протеом таҳлиллари ушбу пилла қолдиқлари хонаки тут ипак қуртига тегишли эканини тасдиқлаган.
Радиоуглерод таҳлили эса топилмалар милоддан аввалги 1940-1765 йилларга, яъни бундан қарийб 4 минг йил аввалги даврга оид эканини кўрсатган.
Археологлар худди шу маданий қатламдан тут дарахти қолдиқларини ҳам аниқлаган. Маълумки, тут барги ипак қурти учун асосий озуқа ҳисобланади.
Олимларнинг фикрича, пилла ва тут дарахти қолдиқларининг бир жойдан топилиши Сополлитепа аҳолиси бронза давридаёқ ипак етиштириш ва унга ишлов бериш технологияларидан хабардор бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Топилмалар Марказий Осиёда ипак ишлаб чиқариш технологиясининг тарқалиш тарихи ҳақидаги мавжуд қарашларга янги маълумотлар қўшиши мумкин.
Шу билан бирга, кашфиёт Буюк ипак йўлининг шаклланиши билан боғлиқ умумқабул қилинган санани – милоддан аввалги ИИ асрни ўзгартирмайди. Бироқ у ипак маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқаришга оид билимлар алмашинуви Буюк ипак йўли шаклланишидан қарийб икки минг йил аввал бошланган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Тадқиқот натижалари Сcиэнcэ Адванcэс илмий журналида чоп этилган.
Маданият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
78186
Жамият
56938
Жамият
56193
Жамият
51237
Жамият
//
Изоҳ йўқ