Ўн йилда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган шахслар сони маълум қилинди

Сақлаш
17:44 / 11.08.2026 58 0

Президент фармонлари билан 2016 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар 25 339 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

2020 йилдан 2026 йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон фуқаролигини тан олиш йўлга қўйилди. 1995 йил 1 январь кунига қадар республикага кўчиб келиб доимий рўйхатдан ўтган 24 456 нафарининг ҳужжатлари кўриб чиқилиб, Ўзбекистон фуқаролик паспорти (идентификация ИД-карта) билан ҳужжатлаштирилди.

 

2005 йил 1 январь кунига қадар республикага кўчиб келиб, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган жами 22 692 нафар шахснинг ҳужжатлари кўриб чиқилиб, Ўзбекистон фуқаросининг идентификация ИД-картаси расмийлаштириб берилди.

 

Ўзбекистонда камида 15 йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахсларнинг ҳамда ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган болаларнинг мурожаатларига асосан жами 19 041 нафар шахснинг ҳужжатлари кўриб чиқилиб, Ўзбекистон фуқаросининг идентификация ИД-картаси билан ҳужжатлаштирилди.

 

Бугунги кунда, Ўзбекистон фуқаролигини олиш истагида бўлган 1 795 нафар (шундан 401 нафари тан олиш) шахсларнинг мурожаатлари қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//