Жамият
7–9 август кунлари Хивадаги “Ичан қалъа” ва “Арда Хива” мажмуаларида “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтди. Туризм қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалга 186 минг нафар маҳаллий ва хорижий меҳмон ташриф буюрди.
Фестивалнинг асосий қисми 9 август куни қайд этилган “Энг катта қовун дегустатцияси” бўйича жаҳон рекорди бўлди. Гиннес рекордлар китоби расмий сертификатига кўра, 259 киши бир вақтда 10 дан ортиқ қовун навини татиб кўрган. Рекордни тасдиқлаш жараёнида Гиннеснинг Туркия ва Марказий Осиё бўйича расмий ҳаками Шейда Субаши Гемижи иштирок этди.
Тадбир якунида бош соврин Хива шаҳар ҳокимлигига берилди. Янгиариқ тумани ҳокимлиги биринчи, Хоразм вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси иккинчи ўринни эгаллади.
Учинчи ўрин Урганч давлат университети, УзАутўнинг Хоразм филиали ва Автомобиль йўллари қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармасига насиб этди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ