Спорт
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Сурхон” клубининг 19 ёшли ҳимоячиси Беҳруз Каримов фаолиятини Швейсария клубида давом эттиради. У расман “Лугано” жамоаси футболчиси сифатида таништирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.
Беҳруз Каримов Швейсария футбол клуби билан 2031 йил 30 июнгача мўлжалланган 5 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, “Лугано” клуби ўтган мавсумда Швейсария чемпионатида “Базел” ва “Янг Бойз” каби машҳур клубларни ортда қолдириб, 3-ўрин соҳиби бўлган. Янги мавсумда жамоа ҳозирча 2 та ўйинда 2 та ғалаба қайд этиб, пешқадамлар сафида бормоқда.
Беҳруз Каримов футболчилик фаолиятини “Одил Жуниор” академиясида бошлаган. Ёш ҳимоячи 2026-йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этиб, Португалия ва Колумбияга қарши учрашувларда майдонга тушган эди. Айнан мундиалдаги ишончли ҳаракатларидан сўнг ёш ҳимоячига Европа жамоаларидан жиддий қизиқиш пайдо бўлган эди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ