Олимпиаданинг Ал-Хоразмий ватани Ўзбекистонда ўтказилиши жуда рамзий маънога эга – Telegram асосчиси

Сақлаш
16:55 / 10.08.2026 51 0

Павел Дуров ўз саҳифасида бугун Тошкентда старт олган IOI 2026 ҳақида пост қолдирди.

 

«IOI — бу юқори синф ўқувчилари ўртасида дастурлаш бўйича энг йирик мусобақа. Кўп йиллар олдин Telegram жамоасининг кўплаб аъзолари ушбу олимпиадада медаллар қўлга киритишган», дейди Дуров.

 

Telegram асосчиси олимпиаданинг аҳамиятини таъкидлар экан, IOI 2026 ғолибларига Telegram томонидан махсус рақамли коллекциялар — «Алгоритҳм Cups» тақдим этилишини маълум қилди.

 

«Дунёдаги энг яхши ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлаш учун Telegram 235 нафар ғолибга махсус рақамли коллекция буюмларини — «Алгоритм кубоклари»ни тақдим этади. Уларнинг умумий қиймати камида 117 000 АҚШ доллари», дейди у.

 

 

Шунингдек, Дуров олимпиаданинг айнан Ўзбекистонда — алгебра фанининг буюк асосчиси Муҳаммад ал-Хоразмий ватанида ўтказилаётганини алоҳида қайд этди.

 

«IOI нинг Ўзбекистонда — алгебра отаси, «алгоритм» сўзи келиб чиққан машҳур олим Ал-Хоразмийнинг ватанида ўтказилиши рамзий маънога эга.

 

Энг яхши алгоритм ғолиб чиқсин!» деган Telegram асосчиси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//