Маданият
Фото: ЎзА
Пруссия маданий мероси махфий давлат архивида Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг ХИХ–XX асрларга оид ноёб тарихий ҳужжатлари сақланмоқда, деб хабар берди ЎзА.
Хабарга кўра, Бранденбург шаҳзодаси Иоганн Георг 1598 йилда Берлин қасрида марказлашган “Махфий архив” ташкил этиш бўйича фармон беради. Айнан ушбу сана муассасанинг тўлақонли архив сифатида иш бошлаган вақти ҳисобланади.
1803-йилда Пруссия қироллигидаги маъмурий ислоҳотлар натижасида муассасага расман “Махфий давлат архиви” номи берилиб, у давлатнинг бош тарихий ҳужжатлар марказига айлантирилган.
Ушбу архив XII асрдан бошлаб қарийб 35 000 погон метр ҳажмдаги (тахминан 1,5 миллиондан 2 миллионгача йиғмажилд ёки 300-350 миллион варақ) тарихий ҳужжатларни сақлайди. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг биринчи ярмига оид ноёб ҳужжатлар ҳам шу ерда.
(2).png)
Фото: ЎзА
Ҳужжатлар асосан немис тилида бўлса-да, таркибида усмонли туркча, рус ва форс тилидаги араб алифбосидаги манбалар ҳам бор.
Олиб борилган изланишлар давомида Пруссия қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг давлат котиби, дипломат Карл Ҳерман фон Тиленинг 1865 йилда Туркистонда юз берган сиёсий жараёнлар ва дипломатик муносабатлар билан боғлиқ муҳим ёзишмалари ҳамда расмий ҳисоботлари аниқланди.
.png)
Фото: ЎзА
Архивдаги яна бир қимматли манба — 1928–1929 йилларда Марказий Осиёга саёҳат қилган Веймар Республикасининг махфий маслаҳатчиси, таниқли сиёсатчи ва иқтисодчи Георг Клейновнинг шахсий фондидир. У илмий сафар давомида Тошкент, Бухоро, Еттисув ва Олмаотагача борган.
Клейнов ўз ҳисоботларида Турксиб темир йўли қурилишининг геосиёсий аҳамияти, чорвадор аҳолини ўтроқлаштириш, миллий-ҳудудий чегараланиш ҳамда ер-сув ислоҳотларини чуқур таҳлил қилиб, берлинлик мутасаддиларга тақдим этган.
.png)
Фото: ЎзА
Шунингдек, Веймар Республикаси маданият вазири, шарқшунос олим Карл Генрих Беккернинг шахсий фондида Туркистон тарихи учун бебаҳо бўлган бир қатор ҳужжатлар, хусусан, 1922 йилда Германияга ўқишга юборилган тошкентлик талаба Вали Қаюмхон тақдирига оид архив хатлари сақланмоқда. Масалан, олимнинг ўғли доктор Валтер Беккернинг 1933 йил 30 мартда “Хорижликлар учун немис институти” директори доктор Георг Картскега йўллаган хатида Вали Қаюмхоннинг оғир молиявий аҳволи баён этилади.
.png)
Фото: ЎзА
Мактубда Вали Қаюмхон марҳум вазир Карл Беккернинг оталиғида бўлгани, бироқ 1933 йил баҳорида нацистлар ҳокимиятга келгач вазияти кескинлашгани ва маблағсиз қолгани таъкидланиб, унга молиявий ёрдам ажратиш ҳамда АҚШнинг “Студиэнауфентҳалт in Amerika” дастури орқали ўқишга юборишда Стивен Дугган (Халқаро таълим институти асосчиси) каби мутасаддилардан кўмак сўралган.
Маълумот учун, ушбу махфий архив фондлар сони ортиб боргани сабабли 1924 йилда Берлиннинг Далем туманига кўчирилган. 1963 йили эса ҳужжатлар коллекцияси Пруссия маданий мероси жамғармаси тасарруфига ўтказилиб, муассасага ҳозирги номи(Пруссия маданий мероси махфий давлат архиви) берилган.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ