Жамият
Ҳукумат қарори билан «Республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликларида маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти маслаҳатчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади.
Маслаҳатчи департамент билан келишилган ҳолда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қуйидагилар маслаҳатчининг асосий вазифалари ҳисобланади:
▪️ давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳузурида давлат тилини ривожлантириш ва географик объектларни номлаш борасидаги масалаларни кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиш;
▪️ давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг давлат тилини ва маънавий-маърифий ишларни янада ривожлантиришга оид буйруқ, қарор ва кўрсатмалари ижросини назорат қилиш ва бошқалар.
Маслаҳатчининг ҳисоботлари Департамент томонидан 1 йилда камида 1 марта, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг йиғилишларида эса ҳар чоракда мунтазам эшитиб борилади ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ