Ҳафта давомида ҳаво ҳарорат бироз кўтарилади

Сақлаш
11:22 / 10.08.2026 57 0

Ўзгидромет 15 августгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

 

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан эртага 9-14 м/с ва қолган кунлари 7–12 м/с тезликда эсади. Фақат 12 августда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

 

Ҳарорат кечаси 11–14 августда +20– +25°, 15 августда +18– +23°; кундузи 11-12 августда +37– +42° бўлади, 13–15 августда +33– +38° гача пасаяди.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси +21– +26°, кундузи 11–13 августда +37– +42°, 14-15 августда +35– +40° бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 14 августда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

 

Ҳарорат кечаси +21– +26°, кундузи 11–13 августда +37– +42°, 14-15 августда +35– +40° бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 14 августда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

 

Ҳарорат кечаси +21– +26°, кундузи +37– +42° бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Эртага бироз булутли бўлади. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.  

 

Ҳарорат кечаси +21– +26°, кундузи 11–14 августда +35– +40°, 15 августда +33– +38° бўлади.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 11–14 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 15 августда ёғингарчилик кутилмайди.

 

Шамол шарқдан эртага 9–14 м/с, қолган кунлари 7–12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси +15– +20°, кундузи –28– +33°, 12-13 августда баъзи жойларда +35° гача бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//