Жамият
Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, балзамлар, дамламалар, шунингдек, минерал сувларнинг турли касалликларни даволаши ҳақидаги рекламалар кенг тарқатилмоқда.
Хабарга кўра, айрим ҳолларда мазкур маҳсулотлар диабет, инсульт, гастрит, юрак-қон томир, жигар, буйрак, артрит, гипертония ва бошқа касалликларни даволашда самарали восита сифатида тарғиб қилиниб, истеъмолчиларда улар дори воситаси эканлиги ҳақида нотўғри тасаввур шакллантирилмоқда.
Аслида эса биологик фаол қўшимчаларнинг асосий вазифаси организмнинг фойдали моддаларга бўлган кундалик эҳтиёжини қондиришдан иборат бўлиб, улар дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган.
Шу боис, Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчаларни даволовчи восита сифатида талқин қилиш ҳамда уларнинг шифобахш хусусиятларини бўрттириб кўрсатиш амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланишини эслатди.
«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси:
▪️ улар дори воситаси ёки даволаш хусусиятига эга деган таассуротни уйғотмаслиги;
▪️ одамларнинг даволангани ёки аҳволи яхшилангани ҳақидаги ҳолатларга ҳавола қилмаслиги;
▪️ фуқароларнинг миннатдорлик билдиришлари ёки тавсияларини ўз ичига олмаслиги;
▪️ соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;
▪️ тадқиқотлар ёки давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар орқали маҳсулотнинг дори воситаларидан устунлиги ҳақида тасаввур уйғотмаслиги;
▪️ ҳар бир ҳолатда «Ушбу маҳсулот дори воситаси эмас» мазмунидаги огоҳлантириш билан берилиши шарт.
Маълумот учун, реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.
Қўмита реклама берувчилар ва реклама тарқатувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, истеъмолчиларни чалғитувчи ёки асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
78195
Жамият
56940
Жамият
56197
Жамият
51239
Жамият
//
Изоҳ йўқ