Жамият
Психологнинг айтишича, қиз фарзанд ўз қадрини, аввало, отасининг унга бўлган муносабати орқали ҳис этишни ўрганади. Отанинг меҳри, эътибори ва қўллаб-қувватлаши унда соғлом ички ишонч шаклланишига ёрдам беради.
Қиз фарзандда «Мен қадрлиман, менинг ҳам фикрим муҳим ва мен меҳрга лойиқман», деган ички ишонч шаклланиши учун ота қуйидагиларни амал қилиши шарт:
▪️ қизининг фикрини тингласа;
▪️ ҳисларини жиддий қабул қилса;
▪️ ҳаракати ва ютуқларини эътироф этса;
▪️ хато қилганида камситмай, тушунтирса;
▪️ нафақат ташқи кўринишини, балки ақл-заковати ва қобилиятини ҳам қадрласа;
▪️ уни бошқа қизлар билан таққосламаса.
Аксинча, отанинг бефарқлиги, доимий танқиди, камситиши ёки бошқалар билан таққослаши қизнинг ўзига бўлган ишончини пасайтириши мумкин. Натижада у отасидан ололмаган меҳр, эътибор ва эътирофни улғайгач бошқалардан, айниқса, романтик муносабатлардан излашга мойил бўлиши мумкин.
Шунингдек, бу ҳолат:
▪️ бошқаларнинг фикрига ҳаддан ташқари боғланиш;
▪️ рад этилишдан кучли қўрқиш;
▪️ эътиборни чин муҳаббат деб қабул қилиш;
▪️ носоғлом муносабатларга чидаш;
▪️ шахсий чегараларни ҳимоя қилишда қийналиш каби кўринишларда намоён бўлиши мумкин.
«Агар қизингизни келажакда билимли, ўзига ишонган ва жамиятда ўз ўрнига эга инсон сифатида кўришни истасангиз, бугун унга меҳр беринг ва билим олиши учун шароит яратинг.
Агар унинг келажакда турмуш ўртоғи билан бахтли ва соғлом муносабат қуришини хоҳласангиз, бугун оилангиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр ва ҳамжиҳатлик билан унга намуна бўлинг», дейилади психолог тавсиясида.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ