Энди ҳар ким «маклер» бўлолмайди

Сақлаш
11:42 / 08.08.2026 53 0

«Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилинди.

 

Унга кўра, риэлторларни ўқитиш дастуридан ўтган ва риэлторларнинг малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга профессионал жамоат бирлашмаси томонидан штрих кодли риэлторларнинг малака сертификати берилади.

 

Шунингдек, риэлтор риэлторлик ташкилоти таркибида фаолият юритади ва риэлторларнинг малака сертификатига эга бўлиши лозим бўлади.

 

Риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент ўзи ҳақидаги маълумотлар Ягона реестрга киритилган санадан эътиборан риэлторлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.

 

Демак, энди Ўзбекистонда ҳар ким «мен риэлторман» деб кўчмас мулк савдоси билан шуғуллана олмайди. Бунинг учун расмий ўқиш, имтиҳон, сертификат ва ташкилотга аъзолик талаб қилинади.

 

Риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:

▪️ кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузишга доир воситачилик;

 

▪️ кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;

 

▪️ кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;

 

▪️ кўчмас мулк бозорида ахборот, маслаҳат ва реклама хизматларини кўрсатиш.

 

Ҳужжатга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги риэлторлик соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Шунингдек, Мултилистинг тизими хусусий сектор томонидан ташкил этилиб, риэлторлик хизматларини муддатли шартномалар бўйича «ягона дарча» принципи асосида кўрсатиш имконини беради ва электрон шаклда ишончли ахборот алмашинувини амалга оширади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//