Жамият
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 2026 йил 7 августдаги ҳукми билан Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳокимга нисбатан жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 206-моддаси 2-қисми “а” банди, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 210-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят иши бўйича 3 нафар судланувчига 7 йилдан 10,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 нафарига 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда 1 нафар судланувчига 3 йилга озодликни чеклаш жазолари тайинланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судига апелляция/ кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78183
Жамият
56937
Жамият
56191
Жамият
51236
Жамият
//
Изоҳ йўқ